Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италия мафиясига тез ёрдам машиналарининг товуши ёқмай қолди

Италия мафиясига тез ёрдам машиналарининг товуши ёқмай қолди

Фото: «Newsae.ru»

Неаполдаги Италия мафияси тез ёрдам жамоаларига сиреналар ва милтилловчи чироқлардан фойдаланишни тўхтатишларини сўраб таҳдид қилган. Бу ҳақда «The Times» нашри хабар бермоқда.

Маҳаллий мафия гуруҳларига тез ёрдам сиреналарининг полиция рейдига ўхшаш эканлиги, гиёҳванд моддалар сотувчилари ва уларнинг мижозларини қўрқитаётгани ёқмайди.

Мафиалар тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларига махсус сигнални ишлатишда давом этсалар, уларни шафқатсиз жазо кутаётгани билан таҳдид қилганлар. Жабрланувчилар полициядан ҳимоя сўраб мурожаат қилган, дейилади газетада.

Аввалроқ Италия мафия тўдалари хайрия ишларида қатнашганлиги ва камбағалларга ёрдам беришга ва коронавирус пандемияси шароитида озиқ-овқат етказиб беришга киришгани ҳақида хабар берилган эди.

Мамлакатнинг турли шаҳарларида, айниқса, жанубий камбағал вилоятларда мафия аҳолига зарур молларни етказиб беради. Ишидан айрилган одамлар, кун кечириш учун «кулранг иш ҳақи» эвазига иш топадилар. Бу мафия гуруҳларининг даромадларига ҳам таъсир қилганлиги сабабли улар маҳаллий аҳолига ёрдам беришни афзал кўришади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг