Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбул теракти ташкилотчиси йўқ қилинди – Туркия разведка идораси

Истанбул теракти ташкилотчиси йўқ қилинди – Туркия разведка идораси

Туркия миллий разведка идораси (MİT) Истанбулда уч ой аввал содир этилган қонли теракт ташкилотчиси Халил Менжи йўқ қилингани ҳақида хабар берди. YPG гуруҳи аъзоси бўлган шахс жорий йил 22 февраль куни Сурия шимолида амалга оширилган операция давомида ўлдирилган.  

Туркия махсус хизматига кўра, Халил Менжи Истанбулда қўпорувчилик ҳаракати содир этиш учун Аҳлам Албашир ва Билол Ҳасан исмли икки шахсни юборган. А.Албашир қўлга олинган, Б.Ҳасан эса хорижга қочишга муваффақ бўлган. Терактдан кейин YPG гуруҳи Халил Менжини кучайтирилган тартибда қўриқлаб келгани айтилмоқда.

2022 йил 13 ноябрь куни Истанбулнинг Истиқлол кўчасида уюшитирилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида 6 киши вафот этган, 81 киши яраланган. Мамлакат ички ишлар вазирлигига кўра, тергов-суриштирув ҳужум излари Сурияга олиб боришини кўрсатган.

Туркия раҳбарияти кўпдан буён PKK, PYD ва YPG гуруҳлари мамлакат ва минтақа тинчлигига таҳдид солаётганини айтиб келади.

PKK (Курдистон ишчи партияси) мамлакатда ва хорижда юзлаб бегуноҳ инсон ҳаётига зомин бўлган. Бошбошдоқлик ҳукм сураётган Суриянинг Туркия билан чегарадош каттагина ҳудудини PYD (Демократик иттифоқ партияси), YPG (Халқ мудофааси отрядлари) эгаллаган. Расмий Анқара PKK ташкилотининг қўш қаноти саналган мазкур икки гуруҳни хавфсизликка жиддий таҳдид деб билади.

Аввал хабар берганимиздек, Туркия Қуролли кучлари Истанбул терактига жавобан, Ироқ ва Сурия шимолидаги жангарилар базаларини йўқ қилиш мақсадида 2022 йил 20 ноябрь тунида ҳам «Панжа Қилич» (Pençe Kiliç) ҳаво операциясини ўтказган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг