Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иссиқ об-ҳаво Буюк Британияни ҳам «ёндиради»

Иссиқ об-ҳаво Буюк Британияни ҳам «ёндиради»

Буюк Британияда кузатувлар тарихида биринчи марта +40 даражалик иссиқлик кутилмаси тўғрисида прогноз хабар берилди.

Буюк Британия миллий об-ҳаво бюроси MetOffice 18-19 июль кунлари мазкур оролнинг кўплаб қисмида +40 даражалик иссиқлик кутилаётганини эълон қилди.

Замонавий метеорологияда қисқа муддатли кунлар учун ҳарорат прогнозини ўзини оқлаш даражаси ±1 ℃ га тенг экани инoбатга олинса, оролда шу икки кунликда юқори эҳтимол, рекорд иссиқлик кўрсатгичи янгиланади.

Бундан олдин Буюк Британияда энг иссиқ ҳарорат 2019 йил 25 июлда рўйхатга олинган бўлиб, ўшанда Кембриж ботаника боғида ҳарорат +38,7 даражага етган.

Жанубдан кириб келган мазкур иссиқ тўлқин оролни кечаси ҳам «ёндиради».

Эслатиб ўтамиз, Испанияда кузатилаётган даҳшатли жазирама қурбонлари сони кескин ошиб бормоқда.

Аномал иссиқ бизнинг мамлакатимизга ҳам кириб келмоқда. Туркманистонда «қизил даражали» хавф эълон қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг