Исроилнинг Сербиядаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилди
Кеча, шанба куни Исроилнинг Белграддаги элчихонасини қўриқлаётган полициячига қарата ўқ узган ҳужумчи отиб ўлдирилган эди.
Ҳужум оқибатида элчихона ходимларидан ҳеч ким жабрланмади, дейди Исроил ташқи ишлар вазирлиги. Полициячи эса танасидаги ўқ олиб ташланганидан сўнг касалхонада даволанмоқда.
Мамлакат президенти Александр Вучич элчихонага ҳужум қилган шахсни серб православ насронийлигидан исломни қабул қилган марказий сербиялик Салоҳудин Зуёвич эканлигини маълум қилди.
Ҳолат юзасидан муносабат билдирган Сербия президенти Александр Вучич, шунингдек, элчихонага ҳужумни теракт дея баҳолаган ҳамда қуролли тажовузга алоқадорларнинг барчаси аниқланишини айтган.
«Биз ҳужумчининг шерикларини қидирмоқдамиз. Биз барча дипломатик ваколатхоналарни ҳимоя қиламиз, шунингдек, хавфсизлик ва ҳимояни кафолатлаймиз», – деган Сербия президенти.
Расмийларга кўра, ҳужумга алоқадорликда гумон қилиниб, бир неча киши ҳибсга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter