Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил зарбаси сабаб Ғазода 73 киши ҳалок бўлди

Исроил зарбаси сабаб Ғазода 73 киши ҳалок бўлди

Исроил авиацияси Ғазо сектори шимолидаги Байт-Лаҳия шаҳридаги турар-жой мажмуасига зарба берди, деб хабар қилди Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги.

Унга кўра, 73 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар яраланган.

Кўпчилик вайроналар остида қолмоқда, қутқарувчилар уларга етиб бора олмаяпти. WAFA маълумотларига кўра, Исроил шунингдек, учувчисиз самолётларни кўчирилганлар жойлашган чодирларга, шунингдек, шифохона ҳовлиси ва тез ёрдам машинасига йўналтирган.

Аввалроқ Ғазода ҲАМАС раҳбари Яҳё Синвар ўлдирилганди. 

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш 2023 йил 7 октябрда бошланди. Сўнгги маълумотларга кўра, Исроил 42 мингдан ортиқ фаластинликни ўлдирган ва 98 мингга яқин одамни яралаган жавоб ҳарбий операцияси ўтказмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг