Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил вакили БМТ бош котиби истеъфосини талаб қилди

Исроил вакили БМТ бош котиби истеъфосини талаб қилди

Куни кеча Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқдаги можаро юзасидан йиғилишида БМТ бош котиби Антонио Гутерриш ушбу можаро узоқ йиллик қарама-қаршилик меваси эканини, ҲАМАСнинг ҳаракатлари шунчаки вужудга келмаганини айтганди.

«Фаластин халқи 56 йилдан бери босқин остида яшаб келди», дея жиддий баёнот берганди у.

Бунга жавобан Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Гилад Эрдан БМТ Бош котибининг истеъфосини талаб қилди. У Гутерришнинг сўзларини «ҳайратланарли», «даҳшатли» ва «минтақамиз ҳақиқатига мутлақо алоқаси йўқ» деб атади.

«Исроилликларга қарши амалга оширилган ҲАМАСнинг даҳшатли хатти-ҳаракатларини тушунишини айтаётганларни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди ёки улар билан гаплашишнинг маъниси йўқ», деб ёзган Гилад Эрдан X (Twitter) ижтимоий тармоғида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг ҳаводан берган зарбалари оқибатида 17 кун ичида Ғазода камида икки минг нафар бола ҳалок бўлгани айтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг