Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил ва ҲАМАС ҳақида кутилмаган баёнот берилди

Исроил ва ҲАМАС ҳақида кутилмаган баёнот берилди

Исроил Ғазо секторини назорат қилувчи Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатини молиялаштириб, Ғарбий Соҳилда Фаластин маъмуриятини заифлаштирди, деди Европа Иттифоқи бош дипломати Жозеп Боррел.

У Исроил Яқин Шарқда икки давлат – яҳудий ва араб давлатларининг ташкил этилишига қарши эканини қайд этди.

«Мен Исроил бу қарорни рад этиб, ҲАМАСни яратишгача борганини таъкидлайман. Ҳа, Исроил ҳукумати Фатҳ етакчилигидаги Фаластин маъмуриятини заифлаштириш мақсадида ҲАМАСни молиялаштирди», деди Боррел.

Декабрь ойида The New York Times (NYT) газетаси Қатар йиллар давомида ҲАМАСни молиялаштиргани, Исроил эса тўловларга қарши чиқмагани ва ҳатто уларни қўллаб-қувватлагани ҳақида хабар берган эди. Нетаняху ўз интервьюсида бу айбловларни рад этганди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш 7 октябрдан бери давом этмоқда. Аввалроқ 7 октябрдан буён камида 23469 нафар фаластинлик ўлдирилгани, 60 мингга яқин киши жароҳатлангани айтилганди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху 17 январь куни уруш 2025 йилгача давом этишини кутаётганини айтди. У бир неча бор Фаластин давлатини яратиш ғоясига қарши чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг