Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил урушнинг иккинчи босқичини эълон қилди

Исроил урушнинг иккинчи босқичини эълон қилди

Мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняху урушнинг иккинчи босқичи бошланганини маълум қилди.

«Мақсад ҲАМАС инфратузилмасини йўқ қилиш ва гаровга олинганларни озод қилиш», деди у.

Нетаняху Ғарб ва араб мамлакатларидаги иттифоқчилар ҲАМАС билан уруш мақсадларини тушунишидан умид билдирган.

Исроил мудофаа вазири бу узоқ давом этадиган уруш бўлишини айтди.

«Биз жанговар ҳаракатларни кенгайтиришдан манфаатдор эмасмиз, лекин бунга тайёрмиз. Бу узоқ давом этадиган уруш бўлади», деди Йоав Галант.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча БМТ Бош Ассамблеясида аъзо давлатлар (жамладан Ўзбекистон ҳам) кўпчилик овоз билан Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан ва бутунлай тугатишга чорловчи резолюцияни маъқуллаганди.

Исроил ушбу овоз бериш жараёнидан сўнг БМТ легитимликни йўқотган деб баҳолаган ва овоз бериш натижаларини тан олмаслигини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг