Исроил марказига ракета тушиши оқибатида 19 киши жароҳатланди
Ливандан Исроил марказига отилган ракета натижасида 19 киши жароҳатланди
Исроилнинг Red Star of David фавқулодда хизмати маълумотларига кўра, Шарон ҳудудидаги уйга ракета тушиши оқибатида катта моддий зарар кўрилган.
Исроил армияси радиоси Ливандан Шарон йўналиши бўйича учта ракета учирилгани ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, ракеталардан бири уйга келиб тушган.
Кейинроқ Исроил армияси Ливандан Ҳайфа кўрфази ва Ал-Жалил (Жалила) йўналиши бўйича 10 та ракета учирилганини маълум қилди. Ракеталарнинг аксарияти тутиб олинган, баъзилари эса очиқ жойларга қулаган, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter