Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил Ливанга қанча зарар келтиргани очиқланди

Исроил Ливанга қанча зарар келтиргани очиқланди

Байрут шаҳри Исроил бомбардимонидан кейин. 

Фото: ЮНИСЕФ

Ливан бош вазири Нажиб Миқотий мамлакатга Исроил ҳужумлари оқибатида етказилган моддий зарар миқдорини маълум қилди.

«Жаҳон банки маълумотларига қараганда, ҳарбий ҳаракатлардан кўрилган иқтисодий зарар 8,5 миллиард долларни ташкил этмоқда. Ливандаги юз минг уй тўлиқ ёки қисман вайрон бўлди (3,4 миллиард доллар), таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, атроф-муҳит ва бошқа секторлар иқтисодий йўқотиши эса 5,1 миллиард долларга етган», – деган Ливан бош вазири.

Нажиб Миқотий дунё давлатлари, хусусан, араб ва ислом оламини Ливанга қарши Тель-Авивнинг ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш, мамлакатни қайта тиклаш ва қочқинларга ғамхўрлик борасида ёрдам кўрсатишга ундаган.

2023 йил 8 октябрдан буён Исроил армияси ва Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.

Ўтган бир йил ичида Исроилнинг Ливанга ҳужумлари оқибатида 3 189 киши ҳалок бўлган. Уларнинг 815 нафари аёллар ва болалардир. 

Муттасил авиаҳужумлар оқибатида юз минглаб аҳоли уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлган.

БМТ Ливандаги вазият юзасидан ташвиш билдириб келмоқда.

Араб давлатлари лигаси Исроилдан Ливанга ҳужумларни тўхтатиш ва жабрдийда аҳолига зудлик билан инсонпарварлик кўмаги кўрсатишни талаб қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг