Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил ҲАМАСга жиддий таклиф берди: жавоб маълум

Исроил ҲАМАСга жиддий таклиф берди: жавоб маълум

Исроил ҲAМAС ҳаракатига барча гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторидан исроилликларнинг жасадларини қайтариш эвазига ўт очишни тўхтатишни таклиф қилди, бироқ гуруҳ бу таклифни рад этди. Бу ҳақда Al-Arabiya телеканали хабар берди.

Манбаларга кўра, Миср ва Қатар воситачилигида ҲАМАС гуруҳи ва Исроил ўртасида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Манбаларнинг қайд этишича, ҲАМАС Исроилнинг таклифини қабул этмай, фаластинлик маҳбусларни озод қилишни талаб қилган.

Шунингдек, Хамас Исроилдан узоқ муддатли сулҳ сўрагани, бироқ Исроил томони бу таклифга жавоб беришдан бош тортгани айтилмоқда.

Аввалроқ, ҲАМАС вакиллари Россия пойтахтига боргани, бунинг ортидан Исроил Россияга жиддий норозилик билдиргани маълум қилинганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг