Испаниядаги концертда саҳна қулаши оқибатида 300 киши жабрланди
Испаниянинг Виго шаҳрида денгиз соҳилида ўтказилаётган концертда ёғоч саҳнанинг қулаши оқибатида 300 киши жабрланди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги. Тўққиз киши, шу жумладан, икки нафар ўсмир ҳануз шифохонада даволаняпти.
Воқеа кеча кечки пайт «O Marisquiño» фестивали доирасида концерт намойиш этилаётганда содир бўлган. Ёғоч саҳна томошабинларни кўтаролмай, қулаган. Томошабинлар сувга қулашган.
Барча жабрланувчилар шифохонага ётқизилган. Полиция ходимлари ҳамда ўт ўчирувчиларнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар йўқ. Ғаввослар воқеа жойида қидирув олиб боришаяпти.
Порт раҳбари Энрике Сесар Лопес Вейганинг айтишича, ёғоч саҳналарнинг конструкциясида хатолик бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter