Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ислом давлати» ва «ал-Қоида» бирлашадими?

«Ислом давлати» ва «ал-Қоида» бирлашадими?

Фото:«Monster Children»

Террорчи гуруҳлар – «Ислом давлати» ва «ал-Қоида» бирлашиши мумкинлиги ҳақида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий антитеррор тузилмаси ижроия кенгаши директори Евгений Сисоев Красноярскда ташкил этилган терроризмга қарши курашиш форумида маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Ислом давлати» ва «ал-Қоида» террорчи гуруҳлари бир нечта мамлакатдаги фаол бўлмаган нуқталари фаолиятини ягона тармоқ орқали бирлаштиришга уриниши жуда хавфлидир», – деган Евгений Сисоев.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Афғонистондаги жангариларнинг аксарияти аввал Яқин Шарқ мамлакатларидаги жангларда қатнашган. Улар ўз фаолиятини яна давом эттиришга шай.

Бугун «Ислом давлати» террорчи гуруҳи жангариларни тайёрлаб, Европа, Марказий ва Жануби-шарқий Осиё давлатлари ва Россияга юбормоқда.

Сисоев таъкидлаганидек, гуруҳлар тез-тез тактикаларини ўзгартириб, қурол-яроғ, транспортларидан фойдаланган ҳолда йирик шаҳарларга тасодифий ҳужумлар уюштиришади.

Террорчи гуруҳлар ўз тарафдорлари учун онлайн машғулотлар олиб боради.

Маълумотларга кўра, 2017 йили дунё бўйича террорчилар уюштирган ҳужумлар оқибатида 33 мингдан зиёд киши ҳалок бўлган. 2014 йилдан бери эса 152 минг киши жабр кўрган. Ҳар йили 1600 дан ортиқ террор хуружи ташкил этилади.

Суриядаги террор марказлари муваффақиятли босиб олингач, тирик қолган жангарилар бошқа давлатларга кўчиб ўтишга мажбур бўлишаяпти. Бу ишларни чет эллардаги террорчи тўдалар раҳбарлари бошқармоқда.

Шу йил 30 май куни «Антитеррор – замонавий хавфсизлик тизими» мавзусидаги бутунроссия ихтисослаштирилган форуми Краснояркс шаҳрида ўз ишини бошлади. Бу тадбир 1 июнгача давом этади.

Форум доирасида замонавий хавфсизлик тизимига доир кўргазма ўтказилаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг