Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исландияда 22 соат рўза тутишмоқда

Исландияда 22 соат рўза тутишмоқда

Фото:«The Independent»

«Sabah» хабар беришича, Рамазон ойида энг узоқ вақт исландиялик мусулмонлар рўза тутишяпти: 22 соатга яқин. 

Рамазон ойининг биринчи куни минг нафарга яқин мусулмон яшаётган Рейкявик шаҳрида 19 соату 11 дақиқа рўза тутилган бўлса, бугун бу ерда яшаётган мусулмонларнинг оғизлари 22 соатга яқин вақт мобайнида берк бўлади.

Шимолий қутбга яқин бўлгани туфайли айни кунларда Рейкявик шаҳрида кун узайиб боряпти: қуёш 23:00 да ботиб, 4:00 да чиқаётир.

Швеция ва Норвегияда ҳам рўза узоқ вақт тутилмоқда. Швеция шимолидаги Кируна шаҳрида яшовчи мусулмонлар бу йил рамазон ойида 20-22 соат рўза тутишади.

Норвегиянинг Тромсё шаҳрида эса рамазоннинг охирги куни мусулмонлар 21 соату 59 дақиқа рўзадор бўлишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг