Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ишониш қийин бўлган 25 та дунё ажойиботи! (фото)

Ишониш қийин бўлган 25 та дунё ажойиботи! (фото)

Ўзингиз ташриф буюрган ва гувоҳ бўлган нарсаларни тасвирлашга уринаётганингизда сўз топиш учун қийналганмисиз? Масалан, кўрганларингиз орасида эртаклардагидек бетакрор сув ҳавзаси ёки юлдузларга тегаётгандек кўринувчи улуғвор тоғлар ва ҳаказо.

Илм ҳайратланарли мўъжизаларнинг барчасини осонгина тушунтириб берса-да, аммо баъзан Ерда ақл бовар қилмайдиган даражадаги мантиқлар ҳам учраб туради.

Мазкур мақоламиз орқали сиз ишониш қийин бўлган 25 та дунё ажойиботлари ҳақида маълумотга эга бўласиз.

Камалак ранг тоғлар

Хитойда жойлашган Даксиа Ландформ геологик паркидаги камалак тоғлар расмини кўрган одам «Photoshop» деб ўйлайди. Аслида эса, ушбу беқиёс ажойибот учун она табиатдан миннатдор бўлишимиз керак.

Маълумотларга кўра, тоғ тизмаси бундан 24 миллион йил олдин, турли хил рангли қумтош қатламларининг бир-бирига аралашувидан ҳосил бўлган. Шундай қилиб, минг йиллар давомида ёғган ёмғир ва емирилиш сиз суратда кўриб турган гўзал тоғни яратди.

Буюк кўк туйнук

Белиздаги Буюк кўк туйнукни биринчи бўлиб машҳур Жак Кусто кашф қилган. Унинг шаклланиш босқичи 150 минг йил аввал бошланган бўлиб, чуқурлиги 400 футгача ташкил этади.

Ушбу денгиз ҳосиласи бугунги кунда дунёдаги энг бетакрор мўъжизаларидан бири сифатида эътироф этилади.

«Жаҳаннам эшиги»

Туркманистондаги «жаҳаннам эшиги» деб номланувчи газ кратери дунёдаги энг катта газ захиралари орасида жойлашган. Буни билган собиқ СССР муҳандислари 1971 йил бу ерга келишган. Афсуски, уларнинг ҳаракати муваффақиятсизлик билан тугаган. Яъни, қурилиш мосламалари кратер ичига тушиб кетади. Ўшандан бери газ кратери ёниб келмоқда.

Қизил соҳил

Расмдаги қизил соҳил Хитойнинг Панжин шаҳрида жойлашган. Куз фаслида бу ерни тўлдирадиган ўзига хос денгиз ўти – суеда яшил рангдан кўзни қамаштирувчи қизил рангга ўтади.

Салар де Уюни

Дунёдаги бепаён туз текислигида ёмғир ёққанда нима бўлиши мумкин? Шубҳасиз, ҳудуд энг катта ойнага айланади.

Салар де Уюни Боливиянинг жануби-ғарбий қисмида, Андес яқинида жойлашган. Камдан кам учрайдиган ёмғирдан кейин, бу ерда ғайритабиий манзара акс этади. Бу ҳатто оддий фотосуратчи учун ҳам ажойиб фон бўла олади.

Ғайриоддий Гейсер

Йўқ, бу «ишланган» расм эмас. Ушбу геотермал гейсер бир қарашда хунук кўринади. Гейсер Fly Ranchда жойлашган бўлиб, у 2016 йил таниқли Бурнинг Ман санъат фестивали ташкилотчилари томонидан сотиб олинган.

Нетрон кўли

Улкан сайёрамиздаги жуда кам нарсаларгина Танзаниядаги Нетрон кўлининг гидроксид сувлари каби ҳайратланарлидир. Ва буларнинг барчаси табиий ҳодиса.

Кўл атрофидаги иссиқлик 100 даражадан ошади ва сувнинг ўзи 140 даражага етиши мумкин. Бу кўлни ҳайвонлар ва ўсимликлар яшаши учун яроқсиз ҳолатга келтирган. Аммо, бу ерда фламинголар топилади.

Тўлқин қоялар

Утаҳ-Аризона чегараси бўйлаб жойлашган тўлқин қоялар саргузашт севарларнинг энг севимли жойларидан. Қоятошлар олтин, сариқ ва қизил ранглар асосида шаклланган.

Сув ости шаршараси

Ҳинд океанидаги Мавританиянинг жанубий қирғоғида табиий ва ажойиб ҳодиса – денгиз тубига қуйилаётган шаршара мавжуд. Ушбу гўзал манзарани фақатгина юқоридан кўриш мумкин.

Даллол вулқони

Эфиопиядаги Даллол вулқони нафақат Ер юзидаги энг иссиқ жой, балки энг ҳайратланарли ҳудудлардан биридир. У ерда ёнаётган туз, вулқон тош ва олтингугурт кислотаси дунёдаги барча нарсалардан фарқли ўлароқ, ранг-баранг манзара яратган.

Памуккале

Туркия ғарбидаги Памуккале шаҳрида оппоқ турк термал ҳовузлари бор. Ҳовузларни кўриб «Памуккале» туркчадан «пахта қалъаси» маъносида таржима қилинишини тушуниш жуда осон. 

Шунингдек, бу ерда Юнон-Рим Иерополисларлари сақланиб қолган.

Ҳиллиер кўли

Австралиядаги ушбу ғайритабиий кўл ўзида пушти ранг ҳосил қилган. Олимларнинг фикрига кўра, бу сувни тўлдирадиган микроалогияларнинг ноёб шакли билан боғлиқ.

Қандай бўлмасин, Ҳиллиер кўлининг ўзига хос ранги ва айниқса кўк денгизнинг ёнида жойлашганини юқоридан томоша қилиш ғаят ҳаяжонлидир.

Мақоланинг иккинчи қисми тез кунда сайтимизда эълон қилинади.

Нурилло Тўхтасинов таржимаси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг