ИШИДга алоқадор йирик тармоқ йўқ қилинди
Испания ва Канада полицияси ИШИДга алоқадор террорчилик тармоғини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Қайд этилишича, аксилтеррор операциясининг кулминацион нуқтаси Торонтода ИШИДга янги сафдошларни жалб қилиш мақсадида ижтимоий тармоқларда ташвиқот ишлари билан шуғулланган 34 ёшли эркакнинг қўлга олиниши бўлган.
Aввалроқ AҚШда контрабандачи, ИШИДга ёлланишда айбланган Мирсад Кандич умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Кандич 2022 йил май ойида ИШИДга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича айбланиб судланган – терговга кўра, Кандич 2013 йилнинг январидан 2017 йилнинг июнига қадар сохта ҳужжатлар яратган, қурол-яроғ билан билан шуғулланган ва террорчилар бўлинмалари шахсий таркибини ташкил қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter