Ироқ разведкаси ИШИД раҳбарининг собиқ ўринбосарини ушлади
Ироқ разведкаси «Исломий давлат» террорчилик гуруҳи раҳбарининг собиқ ўринбосари Сами Жасимни ҳибсга олди. Бу ҳақда Ироқ бош вазири Мустафо Козимий ўзининг «Twitter»даги саҳифасида маълум қилди.
«Мамлакатимиз хавфсизлик кучлари қаҳрамонлари, мамлакат разведка хизмати Ироқ чегаралари ташқарисида, «ИШИД» ташкилоти молиявий назоратчиси ва ўринбосари Сами Жасимни ҳибсга олиш бўйича энг мураккаб операцияларни амалга оширди»,-деб ёзади бош вазир.
АҚШ ҳукумати берган баёнотга кўра, ИШИД раҳбари ал-Бағдодий 2019 йил 27 октябрда йўқ қилинганди.
Трамп, шунингдек, Россия, Сурия, Ироқ ва Туркияга бундай натижага ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter