Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ироқ Иорданиядан Саддам Ҳусайннинг ҳайкалини талаб қилди

Ироқ Иорданиядан Саддам Ҳусайннинг ҳайкалини талаб қилди

Фото: «sabah.com»

Ироқ ҳукумати Иорданиядан мамлакат собиқ президенти Саддам Ҳусайннинг ҳайкалини қайтаришни талаб қилди, дея хабар беради «Sabah.com.tr» сайти.

2003 йили президентликдан кетган ва 2006 йили ўлим жазосига маҳкум қилинган Саддамнинг ҳайкали Иорданияга келиб қолган эди.

Бронзадан ясалган ҳайкални 2003 йили АҚШлик киши ўғрилаган ва божхонадан ўтаётганда қўлга тушган. Божхонада мусодара қилинган буюмни уч ой ичида сотиш мумкинлигига қарамай, Иордания ҳайкални сотишни истамаган.

Бағдоднинг бу талабини Аммон инобатга оладими ёки йўқми – буниси номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг