Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти лауреатлари номи маълум бўлди

Иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти лауреатлари номи маълум бўлди

Стокголмдаги Швеция Қироллик Фанлар академияси иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти лауреатлари номини эълон қилди. Мукофот америкалик олимлар, жумладан Девид Кардга «меҳнат иқтисодиётига эмпирик ҳисса қўшгани учун», Жошуа Ангрист ва Гвидо Имбенсга «сабаб-оқибат муносабатларини таҳлил қилишда услубий ҳиссаси учун» берилди.

Нобел қўмитасининг пресс -релизида иқтисодчиларнинг тадқиқотлари батафсил баён этилган.

Қўмитанинг таъкидлашича, 2021 йилги лауреатлар ижоди ижтимоий фанлар бўйича эмпирик тадқиқотларда инқилоб қилди.

Кард минимал иш ҳақи, иммиграция ва таълимнинг меҳнат бозорига таъсирини таҳлил қилди.

Ангрист ва Имбенс тажрибадан қандай сабабий хулосалар чиқариш мумкинлигини кўриб чиқишди; улар томонидан ишлаб чиқилган усуллар эмпирик кузатиш маълумотлари билан ишлайдиган тадқиқотчилар томонидан қабул қилинган.

Ўтган йили бу йўналишдаги мукофот америкалик олимлар Пол Милгром ва Роберт Уилсонга «аукционлар назариясини такомиллаштириш ва янги аукцион форматларини ихтиро қилгани учун» берилган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг