Иқлим исишини ўз танида ҳис этаётган қушлар кичрайиб боряпти
Луизиана университети олимлари глобал иқлим ўзгаришлари оқибатида Амазонканинг тропик ўрмонларида яшовчи қушларда юз бераётган жиддий ўзгаришларни аниқлашди. Олинган маълумотлар нафақат қушларнинг сони, балки уларнинг тана ўлчамлари, қанотлари узунлиги жиддий «таҳрир»га учраганини кўрсатди.
Амазонка қушлари қирилиб, тирикларининг эса қанотлари узунлашиб боряпти — беаёв иқлим исишига қанотли жониворлар шу тариқа мослашишга мажбур.
15 мингдан ортиқ алоҳида қушларнинг маълумотларини ўрганган олимлар, 1980-йиллардагига нисбатан, ҳозирги қушларнинг деярли барчасида тана вазни ўртача 30 граммдан 27,6 граммга пасайганини кўришди. Ўртадаги фарқ анчайин жиддий.
Олимлар буни шундай изоҳлашмоқда: иқлим янада қуруқлашган ва иссиқлашган, оқибатда қушлар қанотларига тушадиган юкни камайтиришмоқда. Қанотларга тушадиган оғирлик юқори бўлса, парвоз қилиш учун қанотларни тезроқ қоқишга тўғри келади, бу эса кўпроқ қувват талаб қилади, янада кўпроқ иссиқлик ишлаб чиқарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter