Инстаграм юлдузи 24 ёшида анорексиядан вафот этди
Немис блогери Йоси Мария Канар оролларида таътил ўтказаётган вақтида вафот этди, деб хабар берди 20min портали.
24 ёшли блогернинг ўлимига сўнгги йилларда у азоб чекаётган анорексия (иштаҳанинг тўлиқ йўқолиши) касаллиги сабаб бўлган.
Йоси Мария ўлимидан бир неча кун олдин анорексияни енга олмай, вафот этадиганлар қаторида бўлишни хоҳламаслигини ёзган.
Унинг аҳволи самолётда ёмонлашган ва уйқусида дугонасининг қўлида вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter