Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инсоният тарихидаги энг катта глобал ҳалокат исботланди

Инсоният тарихидаги энг катта глобал ҳалокат исботланди

Фото: «Psinom»

Жанубий Африкалик бир гуруҳ олимлар 12,8 минг йил муқаддам Ерга комета ёки астероид урилган деган тахминни тасдиқловчи далилни топишди. Ҳалокат иқлим ўзгаришига ва ҳайвонларнинг кўплаб турлари қирилиб кетишига олиб келган. Бу ҳақда «Phys.org» пресс-релизига таяниб «Рамблер» хабар берган.

Тадқиқотчилар Лимпопо провинциясида (ЖАР) торфли жойдан олинган жинс намуналарини таҳлил қилишди. Улар осмон жинслари таркибида бўлувчи платинанинг ҳам юқори концентрациясини аниқлашди. Бу ерга космик объект — комета ёки астероид урилганини яна бир бор тасдиқлайди. У Шимолий Гренландияга тушган бўлиши мумкин. У ерда Гайавата музликлари остида диаметри 31 километр ва ёши 12,8 минг йилга тенг кратер борлиги аниқланган.

Гипотезага кўра, осмон жинсининг қулаши кечки дриасда (мил.авв. 10 730 — 9700 й) вақтинча совуқ тушиши билан боғлиқ. Сайёрамиз атмосферасини чанг ва қурум қоплаши иқлим ўзгаришини келтириб чиқарган. Ўша даврга оид жинсда юқори платина концентрацияси, шунингдек, Гренландия, Евросиё, Шимолий Америка, Мексика ва Чилида топилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг