Инфекция юқтириш хавфи мавжуд экан қиролича Лондонга қайтмайди
Буюк Британия қироличаси Елизавета II Лондондаги Букингем саройи ўрнига Беркшир графлигидаги Виндзор қасрини ўзининг бош қароргоҳига айлантиришни режалаштирмоқда. Бунга коронавирус пандемияси сабаб бўлган: 94 ёшли қиролича касалликни юқтириб олмаслик учун ҳеч бўлмаганда ўз-ўзини изоляция қилиш тартибига қисман бўлса-да амал қилиши зарур. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берган.
Елизавета II одатда октябрда Шотландиядаги Балморал қасрида ёзги таътилни ўтказиб келгандан сўнг саройга қайтарди. Бироқ энди, манбаларга кўра, у янги бошпана — Виндзорни танлаган. Қиролича у ерда аввал ҳам турмуш ўртоғи Эдинбург герцоги Филипп билан изоляцияда бўлган. Бу ҳолда 68 йиллик ҳукмронлиги даврида Елизавета II нинг Букингем саройида бўлмаган энг узоқ вақт сифатида тарихда қоладиган бўлди.
Коронавирусни юқтириш хавфи мавжуд экан қиролича Лондонга қайтмайди. Карантин бошлангандан буён қироллик оиласида ишлаётган ходимлар, мутахассисларнинг айтишича, унинг учун энг хавфсиз кишилар ва инфекцияга қарши курашиш учун энг яхши чора ҳисобланади.
Шунингдек, Елизавета II ни барча ижтимоий тадбирлардан ҳимоя қилишмоқчи. Фақат зиёфатлар учун барибир ечим топишди: қиролича уларда видеоалоқа ёрдамида «иштирок этади». Бироқ қироллар биографи Эндрю Мортон қиролича энди ҳеч қачон омма олдида пайдо бўлмаслигидан, фақат телевизор орқали кўриниш беришидан хавотирланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter