Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони 1400дан ошди
Индонезияда содир бўлган зилзила қурбонлари сони 1407 кишига етди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
Аввалроқ табиий офат қурбонлари сони 1203 кишига етгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни Индонезиянинг Палу шаҳридан унча узоқ бўлмаган Сулавеси оролида 6,1 балли зилзила юзага келган эди. Кейинроқ худди шу ҳудудди 7,4 балли ер силкиниши қайд этилди. Зилзиладан сўнг шаҳарга икки метрли цунами тўлқинлари ёпирилди.
Маълумотларга кўра, 60 минг киши уйсиз қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter