Индонезиядаги табиий офат қурбонлари сони 1558 кишига етди
Индонезияда содир бўлган зилзила ва унинг ортидан ёпирилган цунами қурбонлари сони 1558 кишига етди, дея хабар беради «Анадўлу» ахборот агентлиги.
Ер силкиниши ва цунами оқибатида 2549 киши жабр кўргани ҳамда юздан ортиқ кишининг бедарак йўқолгани айтилмоқда.
61867 киши чодирлардан бошпана топган, 2 мингдан зиёд мактаб биноларининг талофот кўриши туфайли ўқувчилар учун вақтинчалик синфлар ташкил қилинган.
17500 оролдан иборат Индонезияда 3,8 миллион киши цунами, 148 миллион 400 минг киши эса зилзила хавфи юқори ҳудудларда яшар экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter