Индонезияда кучли зилзила содир бўлди: қурбонлар ва жароҳатланганлар бор
Кеча, 14 январь куни Индонезияда 6,2 балли ер ости силкинишлари содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила оқибатида Ғарбий Сулавеси вилоятида уч киши ҳалок бўлган, 24 киши жароҳат олган.
Индонезия табиий офатларга қарши курашиш миллий агентлиги хабарида қарийб 2 минг киши ўз уйларини тарк этгани айтилади. Табиий офат оқибатида 60 дан ортиқ бино, хусусан, маҳаллий губернатор офиси ҳамда меҳмонхонага шикаст етган. Шунингдек, айрим жойларда кўчкилар юз берган.
Зилзила маркази Паре-Паре шаҳридан 139 километр шимоли-ғарбда, 8 километр чуқурликда жойлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter