Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезияда ҳам коронавирус мутацияга учради ва тезроқ юқмоқда

Индонезияда ҳам коронавирус мутацияга учради ва тезроқ юқмоқда

Фото: «The Star»

Индонезия олимлари мамлакатда янги коронавируснинг ўзгарган штаммини аниқлашди, илмий доираларда уни «Мутация D614G» деб аташмоқда. Бу ҳақда маҳаллий «The Star» нашри бугун, 31 август куни хабар тарқатди.

«Мавжуд маълумотга кўра, ўзгаришга учраган вирус мамлакатдаги касалларнинг 40 фоизида аниқланган», — деди Жакартадаги Эйкман номидаги Молекуляр биология институти раҳбари Амин Соебандрио.

Мутацияга учраган вирус ҳақида янада аниқроқ тасаввурга эга бўлиш учун қўшимча тадқиқотлар олиб бориляпти.

Эксперт «Мутация D614G» ҳолатидаги вирус юқиши тезроқ кечаётганини, бироқ унинг оғирроқ кечиши ҳақидаги тахминлар ҳозирча исботланмаганини таъкидлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти февраль ойида Европа, Мексика, Бразилия, шунингдек, Хитойнинг Ухань шаҳрида мутацияга учраган вирус аниқланганини қайд этганди. Икки ҳафта аввал эса Филиппинда ўзгарган штамм топилгани олимлар томонидан тасдиқланди.

Индонезияда айни пайтга келиб коронавирусни юқтириш ҳолатлари 172 мингдан ошди. 7,3 мингдан ортиқ беморлар вафот этган. Охирги бир неча кундан бери касалланиш ҳолатлари кескин кўпайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг