Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезия пойтахти тошқинлар гирдобида қолди (фото)

Индонезия пойтахти тошқинлар гирдобида қолди (фото)

10 миллионга яқин аҳолиси бўлган Индонезиянинг пойтахти Жакартада кучли ёмғирлар туфайли тошқин юзага келди. Бу ҳақда Channel News Asia хабар қилди.

«Ёмғир тўхтади, аммо Жакартага ҳали ҳам бошқа ҳудудлардан сув оқими келмоқда. Яхшиямки, бу шаҳар марказига зарар етказмайди ва сув пасайганда одамлар ўз ишларига қайтишлари мумкин», деди Жакарта губернатори Анис Басведан.

Индонезия пойтахтининг 1300 нафардан ортиқ аҳолиси тинимсиз ёмғир оқибатида юзага келган тошқин туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Бир вақтнинг ўзида бир нечта дарё қирғоғидан чиқиб, кварталларни сув босган босган. Жакартанинг баъзи ҳудудида сув сатҳи икки метрдан ошиб кетган.

Аҳоли эвакуация қилинмоқда. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Муссонлар келтириб чиқарган ёмғирлар мамлакатда бир неча кун ёғади. Явада содир бўлган кўчки оқибатида 18 киши ҳалок бўлган. Йўллар сув босгани туфайли ёрдам кўрсатиш қийинлашмоқда.

Синоптиклар муссонли ёмғирлар келаси ҳафта қайтиши, кучли момақалдироқ ва шамол бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг