Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Импичмент можароси: Трамп яна ютиб чиқди

Импичмент можароси: Трамп яна ютиб чиқди

Фото:«The Times of Israel»

АҚШ Сенатида президент Доналд Трамп импичменти бўйича якуний овоз бериш натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, 52 нафар сенатор импичментга қарши овоз берган, 48 нафари эса қўлллаган. Трампни ҳокимиятдан маҳрум этиш учун камида 67 сенатор қарши овоз бериши лозим эди.

Партиялар бўйича бўлинишларга келадиган бўлсак, барча демократлар Трампга қарши овоз берган, фақатгина республикачи Митт Ромни уларга ҳайриҳоҳлик билдирган. Қолган республикачилар якдиллик билан амалдаги президентни ҳимоя қилган.

Хуллас, Доналд Трамп камида амалдаги муддати тугагунча АҚШга раҳбарлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, декабрда Трампга Конгресс ишига аралашиш ва бошқа айбловлар билан импичмент эълон қилинган, якуний қарор эса Сенатга қолганди. 

АҚШ тарихида сўнгги бор Ричард Никсон импичмент сабаб ҳокимиятдан четлатилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг