Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маск ракетасининг илк парвози ноқулай об-ҳаво туфайли қолдирилди

Илон Маск ракетасининг илк парвози ноқулай об-ҳаво туфайли қолдирилди

Crew Dragon космик кемасини коинотга олиб чиқиши лозим бўлган Falcon 9 ракетасининг парвози қолдирилди.

Парвоз кеча, 27 май санаси, Тошкент вақти билан тунги соат 01:33да бўлиши режалаштирилганди. Аммо ноқулай об-ҳаво шароити режани ўзгартиришга мажбур қилди. Бу вақтда космодром жойлашган ҳудуд қалин булут билан қопланган ва кучли ёмғир ёққан.

Илон Маск ишлаб чиққан ракетанинг парвози энди 30 май, Тошкент вақти билан соат 05:22да амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг