Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илон Маск ўзини «Марс императори» деб атади

Илон Маск ўзини «Марс императори» деб атади

SpaceX ва Tesla раҳбари Илон Маскнинг «Twitter»даги саҳифасидаги биографияда янги ёзув пайдо бўлди - миллиардер ўзини «Марс императори» деб атаган.

Бу миллиардернинг ўзига ўзи берган иккинчи «унвони». Маск илгари Американинг электр транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи Tesla компаниясининг бош директори лавозимини Technoking, аниқроғи «Техноқирол» дея ўзгартирган.

Жорж Мартиннинг «Муз ва олов қўшиғи» ва «Тахтлар ўйини» филмларидаги хаёлий номларидан сўнг, Teslaнинг молия бўйича бош директори Зак Киркхорн ўз лавозимини Master of Coin деб ўзгартирганди. Маск ва Киркхорннинг янги номланишлари Teslaнинг барча расмий ҳужжатларида акс этган.

Аввалроқ, Илон Маск коронавирусга қарши вакцина олишни қўллаб-қувватлашини маълум қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг