Илк халқаро метро лойиҳаси ишлаб чиқилди
Скандинавия ўлкалари – Дания ва Швеция икки мамлакатни бир-бирига боғлайдиган метро лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Euronews» хабар бермоқда.
Дания пойтахти Копенгаген ва Швециянинг жанубий соҳилидаги порт шаҳар Малмони бир-бирига туташтирувчи ерости метроси қурилиши режалаштирилаяпти. Метро 20 километр масофадаги бўғоз линиясида барпо этилади.
Бу лойиҳа амалга ошса, икки давлатнинг транспорт қатновига сезиларли даражада ижобий таъсир кўрсатади.
Ҳар 1,5 дақиқада қўзғаладиган поездлар икки давлат ўртасидаги 20 километрли масофани 23 дақиқада босиб ўтади.
2035 йилда фойдаланишга топшириладиган лойиҳа кўплаб кишиларнинг бандлигини таъминлаш имконини беради.
Тўрт миллиард евро қийматига эга лойиҳа учун Дания ва Швеция ўртасида ҳайъат тузилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter