Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илҳом Алиев Россиядаги Ғалаба парадига бормайдиган бўлди

Илҳом Алиев Россиядаги Ғалаба парадига бормайдиган бўлди

Фото: «Kremlin.ru»

Москвада 24 июнга белгиланган Ғалаба парадида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев қатнашмайди. Сабаби — коронавирус пандемияси ва карантин.

Озарбайжон президенти матбуот хизмати «Алиев байрамда қатнаша олмаслигидан афсусда эканлигини» маълум қилди. Унинг ўрнига мамлакат номидан мудофаа вазири ҳамда 75 нафар ҳарбий қатнашади.

Яқинда Илҳом Алиев ва Владимир Путин телефонда мулоқотлашиб, икки томонлама муносабатлар ва коронавирус пандемия бўйича вазиятни муҳокама қилишганди.

Шунингдек, Чехия президенти Милош Земан ҳам 24 июнда Москвага кела олмаслиги маълум бўлган. Бунга ҳам коронавирус пандемияси сабаб қилиб кўрсатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг