Илҳом Алиев Қорабоғ марказида Озарбайжон байроғини кўтарди
Озарбайжон президенти Илҳом Aлиев Қорабоғ маркази Хонкендида мамлакат байроғини кўтарди. Бу ҳақда Azertaj агентлиги хабар бермоқда.
Байроқ кўтариш маросимидан сўнг президент нутқ сўзлади.
Aлиев Қорабоғга сафари чоғида аввалроқ Aгдер шаҳри ва Сорсанг сув омбори ҳудудида Озарбайжон байроғини кўтарганди.
Эслатиб ўтамиз, 19 сентябр куни Озарбайжон ҳарбий кучлари Қорабоғда аксилтеррор операциясини эълон қилди. Натижада тан олинмаган Тоғи Қорабоғ республикаси таслим бўлди, маҳаллий арманларнинг катта қисми ҳудудни тарк этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter