Илҳом Алиев ҳалокатга учраган самолёт экипажига «Миллий қаҳрамон» унвони ва «Жасорат» ордени берди
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учраган Embraer 190 самолёти экипажи аъзоларини тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Унга кўра, самолёт командири Игор Кшнякин, ёрдамчи учувчи Александр Калянинов ва борт кузатувчиси Ҳокима Алиевага «Миллий қаҳрамон» унвони берилди. Уларнинг барчаси ҳалокатда қурбон бўлди.
Бундан ташқари, тирик қолган борт кузатувчилари Зулфиқор Асадов ва Ойдин Раҳимли биринчи даражали «Рашадат» (Жасорат) ордени билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, 25 декабр куни Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли Embraer 190 самолёти Боку-Грозний йўналишида парвоз қилиб, Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Самолёт бортидаги 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлди.
Кейинчалик самолёт Россия ҳудудида ракетадан ўққа тутилгани маълум бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter