Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илҳом Алиев дунёда янги мустамлакачилик кучаяётгани ҳақида бонг урди

Илҳом Алиев дунёда янги мустамлакачилик кучаяётгани ҳақида бонг урди

Айни вақтда дунё аҳли Шарқ ва Ғарб ўртасида «совуқ уруш» замонидан кейинги энг жиддий ихтилофга гувоҳ бўлмоқда. Бу эса бутун курраи арзда акс садо беради. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 2 март куни Боку шаҳрида бошланган Қўшилмаслик ҳаракати саммитидаги нутқида гапирган.

«Қўшилмаслик ҳаракати БМТдан кейинги иккинчи йирик халқаро институт сифатида халқаро майдонда янада кучли ва таъсирчан ўринга эга бўлиши, янги дунё тартиботини шакллантиришда фаол қатнашиши керак. Афсуски, бугун биз янги мустамлакачилик (неоколониализм) тенденцияси кучайиб бораётганига шоҳид бўлаётирмиз. Тарихан мустамлакачиликдан халос бўлиш жараёнида вужудга келган Қўшилмаслик ҳаракати инсоният тарихидаги ушбу шармандали саҳифани бутунлай ёпиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштирмоғи лозим», – деди айни чоқда Қўшилмаслик ҳаракати раиси ҳам бўлган президент И.Алиев.

Сиёсатчи ўз чиқишида Франция давлатини Африка, Жунуби-шарқий Осиё ва бошқа ҳудудларда жойлашган, Қўшилмаслик ҳаракати аъзоси бўлган мамлакатларга нисбатан ўтмишда содир этилган колониал жиноятлар учун узр сўраш ва жавобгарликни тан олишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, Қўшилмаслик ҳаракатининг Бокуда ўтаётган XVIII саммитида 60 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар етакчилари қатнашмоқда. Нуфузли саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда. Давлатимиз раҳбари тадбирнинг ялпи сессияда нутқ сўзлайди.

Аввал хабар берганимиздек, Ш.Мирзиёев кеча ҳамкасби И.Алиев билан учрашув ўтказди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг