Илҳом Алиев БМТ Хавфсизлик кенгаши таркибини кенгайтиришни таклиф қилди
БМТ ҳамда унинг ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши жиддий равишда ислоҳ этилиши зарур. Бу ҳақда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев бугун, 5 июль куни Боку шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракати мувофиқлаштирувчи бюросининг вазирлар учрашувида гапирган.
«Айни пайтда халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ инсоният умидларини оқламаётир. БМТ жиддий ислоҳотларга муҳтож. БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳам эски замон мероси ўлароқ бугунги воқеликни акс эттирмаяпти. Биз янада тўлақонли вакилликни ифодалаш ва жуғрофий адолат нуқтаи назаридан Хавфсизлик кенгаши таркибининг кенгайиши тарафдоримиз. Мен бу борада дунёда муштарак қараш шаклланаётганидан хурсандман», – дейди Озарбайжон раҳбари.
И.Алиевга кўра, БМТ Хавфсизлик кенгашида Қўшилмаслик ҳаракати доимий ўринга эга бўлмоғи лозим.
Бу масалада Боку ва Тошкент якдил позицияда эканини таъкидлаш жоиз. Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам жорий йил 2 март куни Бокуда ўтказилган Қўшилмаслик ҳаракати саммитидаги нутқида келгусида Хавфсизлик кенгашида Қўшилмаслик ҳаракати аъзоларининг доимий ўрни бўлиши кераклигини урғулаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter