Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки кеча ўрмонда қолиб кетган 3 ёшли болакай тирик топилди

Икки кеча ўрмонда қолиб кетган 3 ёшли болакай тирик топилди

Коля Бархатов.

Фото: «LIFE»

Россиянинг Омск вилояти, Большереченский туманида ўрмонда йўқолиб қолиб, у ерда икки кечани ўтказган уч ёшли болакай топилди. Бу ҳақда «РЕН ТВ» хабар берди.

Коля Бархатовни уч кун қидиришди: у тирик ва соғ-саломат экан — ҳақиқий мўъжиза!

Телеканалнинг маълум қилишича, қидирув ишлари тахминан икки кеча-кундуз давом этиб, унда қарийб минг киши қатнашди. Болакай ботқоққа ботиб қолган экан... Ҳозир у шифокорлар кўригидан ўтмоқда.

Болакай 13 август кечаси Новологиново посёлкаси яқинида йўқолиб қолади. Резавор тергани ўрмонга борган ота-онаси болакайни 10 дақиқага қулфланган машина ичида қолдиришган эди. Улар дастлабки уч соат давомида болани ўзлари топишга уринишган, лекин натижа чиқмагач, полицияни чақиришга мажбур бўлишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг