Ичида 3000 та автомобил бўлган кема денгизда ёниб кетди
Кеча, 26 июль куни Нидерландиянинг Амеланд оролидан 30 километр узоқликда, Шимолий денгиз сувларида автомобиль ташувчи кема ёниб кетди.
Ёнғин натижасида бир экипаж аъзоси ҳалок бўлган ва бир неча киши жароҳатланган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, автомобилларнинг аксарияти «Мерседес-Бенз», жумладан, электромобил ва премиум автомобиллар бўлган.
Тахминларга кўра, ёнғин бир электромобилдан чиқиб, бошқа автомобилларга ўтган. Экипаж аъзолари ўз кучлари билан ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилишган, аммо натижа бўлмаган.
Тирик қолган экипаж аъзолари Нидерландия қирғоқ қўриқлаш хизматининг қайиқлари ва вертолётлари ёрдамида эвакуация қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter