Иброҳим Раиси ШҲТ давлатларини доллардан воз кечишга чақирди
Эрон президенти Иброҳим Раиси Ғарб таъсиридан чиқиб кетиш учун АҚШ долларидан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда у ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг онлайн йиғилишида айтиб ўтди.
«Ғарбнинг гегемонлигига АҚШ долларининг гегемонлиги ёрдам беради. Янги иқтисодий тизим яратиш учун ундан воз кечиб, давлатлар ўртасидаги ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланиш керак», — деган Раиси.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат минтақада транспорт йўлакларини яратиш бўйича Россия билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.
Шунингдек, Эрон раҳбари ШҲТга аъзолик республикага иқтисодий ривожланиш имкониятини беришини қўшимча қилди.
Бундан ташқари, Раиси ШҲТга қабул қилингани учун Эрон ҳукумати ва халқи номидан ташкилотга миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га расман аъзо бўлгани эълон қилинди
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter