Ҳомиладор депутат фарзандини дунёга келтириш учун шифохонага велосипедда йўл олди – бу биринчи марта эмас (фото)
Янги Зеландияда транспорт муаммолари учун масъул депутат Жули Энн Гентер Веллингтон шифохонасига велосипедда етиб бориб, қизини дунёга келтирди. Бу ҳақда аёл «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди.
41 ёшли депутат тўлғоқ бошланганида велосипедга ўтириб, ўзи шифохонага етиб борган. Орадан бир соат ўтгач соғлом қиз фарзандини дунёга кетирган.
«Facebook»даги саҳифасида «Яшиллар» партияси аъзоси шундай ёзади:
«Ажойиб янгилик! Соат 03:04 да оиламизнинг янги аъзоси дунёга келди. Мен туғуруқ арафасида велосипед минишни режалаштирмагандим, лекин айнан шундай бўлди. Шифохонага йўлга чиққанимизда тўлғоқлар гарчи икки-уч дақиқа оралиқда давом этиб, борган сари тезлашаётган бўлса-да, унчалик кучли эмас эди. Aжабланарлиси, энди отаси каби ухлаб ётган соғлом ва бахтиёр қизимиз бор».
Гентер AҚШнинг Миннесота штатида дунёга келган ва 2006 йилда Янги Зеландияга кўчиб ўтган. У Янги Зеландия ва AҚШ фуқароликларига эга. Унинг «Facebook»даги профилида «Велосипедимни яхши кўраман», деб ёзиб қўйилган. Қизиғи шундаки, у 2018 йилда ҳам биринчи фарзандини дунёга келтириш учун шифохонага велосипедда борганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter