Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистондан Тошкентга учган самолёт Афғонистон тоғларига қулаб тушди

Ҳиндистондан Тошкентга учган самолёт Афғонистон тоғларига қулаб тушди

Ҳиндистоннинг Гая шаҳридан Тошкент орқали Москвага учаётган самолёт Афғонистоннинг Бадахшон провинцияси тоғларига қулаб тушгани айтилмоқда.

РИА нашрининг ёзишича, самолёт бир муддат олдин радарлардан ғойиб бўлган. Ҳозирда авиаҳалокат жойини ўрганиш учун гуруҳ йўлга тушган.

«Росавиация»нинг билдиришича, Афғонистон тоғларида йўқолиб қолган Falcon самолёти йўловчи ташувчи сифатида давлат рўйхатидан ўтган. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда жами 6 нафар – 4 нафар экипаж ва 2 нафар йўловчи бўлган.

Самолёт Гая (Ҳиндистон) – Тошкент (ёқилғи учун) - Жуковский (Москва) йўналишида учаётган бўлган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг