Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда янги туғилган қизча тириклайин кўмиб юборилди

Ҳиндистонда янги туғилган қизча тириклайин кўмиб юборилди

Ҳиндистонда янги туғилган қизча тириклайин кўмилган. Бу ҳақда Times of India маълум қилди.

Бола Ҳиндистоннинг жануби-шарқий соҳилидаги Вишакхапатнам шаҳрида туғилган. Нашрнинг ёзишича, чақалоқ жуда эрта туғилган ва шифокорлар боланинг онасига ҳомила Даун синдроми билан оғриганини маълум қилган.

Эрта туғилишдан кўп ўтмай, чақалоқда ҳаёт аломатлари деярли тўхтатган. Қизнинг оиласи аввал крематорияга борган, у ерда дафн хизмати ходимлари дафн маросимини ўтказишдан бош тортган.

Сабаби уларнинг сўзларига кўра, тўрт киши машинада крематориягача етиб келишиб, боланинг жасади солинган сумкани тутқазишган, ходимлар сумкани очганда, бола тирик эканлигини кўришган.

Крематорий оиланинг талабини бажаришдан бош тортганидан сўнг, болани олиб кетишган ва ўзлари қабристонга дафн этишган.

Маълумот учун, ҳиндларнинг анъанавий дафн маросимида марҳум оловда куйдирилади. Фақат икки ёшгача бўлган болалар жасади бундан мустасно.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг