Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда дафн маросимида тирилган одам вафот этди

Ҳиндистонда дафн маросимида тирилган одам вафот этди

Фото: «Samayam»

Ҳиндистон фуқароси дафн этишга ҳозирлик кўраётган пайтда ўзига келди, дея хабар берди маҳаллий «Samayam» газетаси.

Ҳодиса Читтур ҳудудида содир бўлган. Маҳаллий қишлоқлардан бирида дарахт тагида ҳушсиз ётган эркакни топишган. У икки кун қимирламасдан ётган.

Маҳаллий аҳоли бу ҳақда мутасаддиларга хабар берган. Улар келиб текширишгач, эркакнинг вафот этганини қайд этишган.

Одамлар уни қишлоқ чеккасига дафн этишни режалаштиришган. Бироқ кўмишга тайёргарлик кўришаётган пайтда у кўзини очиб, ўтирган. Уни шу заҳоти шифохонага етказишган. Кейинчалик нашрнинг маълум қилишича, бир кундан кейин у ҳаётдан кўз юмган.

Маҳаллий полицияси тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг