Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳинд вирусининг асосий хавфи аниқланди

Ҳинд вирусининг асосий хавфи аниқланди

Яқинда Ҳиндистонда аниқланган ҳалокатли Nipah вируси худди коронавирус каби эпидемияга сабаб бўла олмайди. Бу ҳақда Neo Hospital шифокори Анкит Жейнга асосланиб, «РИА Новости» маълумот бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, вируснинг хавфи унинг тарқалиш тезлигида ва ўлим даражаси 40 дан 75 фоизгача эканлигида.  «Аммо коронавирус билан таққослаганда, Nipah эпидемия келтириб чиқариш қобилиятига эга эмас», деди Жейн.

ЖССТ Nipah дунёдаги энг хавфли вируслардан бири эканлигини, унга даво йўқлигини маълум қилди. Ҳинд вируси билан касалланган одамлар иситма, руҳий ўзгаришлар, кучли заифлик, бош оғриғи, нафас етишмовчилиги, йўтал, қусиш, мушак оғриғи, тиришиш ва диарея билан оғрийдилар.

Жейннинг таъкидлашича, инфекциядан кейин тикланиш даражаси 25 дан 45 фоизгача.  Nipah юқтирмасликни олдини олиш учун шифокор яхши тайёрланган таомларни истеъмол қилишни ва меваларни яхшилаб ювишни маслаҳат бермоқда.

«Одамлар қўлларини мунтазам ювишлари ва юқтирганлар билан алоқа қилмасликлари керак», – дея таъкидлаган мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг