Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳеч қанақа иккинчи тўлқин кузатилмаяпти — ЖССТ

Ҳеч қанақа иккинчи тўлқин кузатилмаяпти — ЖССТ

Дорит Ницан

Фото: «Dnevni avaz»

Коронавируснинг мавжуд тур ва шакллари COVID-19 пандемиясининг ҳеч қандай иккинчи тўлқини кузатилмаётганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда ЖССТ фавқулодда вазиятлар бўйича директори Дорит Ницан маълум қилди.

Унинг айтишича, коронавирусни юқтириш ҳолатлари кучаяётган мамлакатлар бор, аммо вирус юқиши пасаяётган мамлакатлар ҳам етарлича.

Шунинг баробарида Ницан коронавирус жуда хавфли касаллик эканига урғу бериб, жаҳон миқёсида беморларнинг 5 фоизи унинг оғир формасига йўлиққанини қўшимча қилди.

«Бу жуда қийналаётган, ҳаёти қил учида турган беш фоиз беморлар», — деди Ницан.

ЖССТ маълумотига кўра, дунё бўйича 37 миллиондан зиёд кишида коронавирус аниқланган. Қурбонлар сони 1 070 355 нафарга етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг