Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ҳеч нарса бўлмагандек яшаш мумкин эмас» — Греция транспорт вазири истеъфога чиқди

«Ҳеч нарса бўлмагандек яшаш мумкин эмас» — Греция транспорт вазири истеъфога чиқди

Греция транспорт вазири Костас Караманлис мамлакатда юз берган темир йўл фожиасидан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди.

«Улкан фожиа юз берганида, худди ҳеч нарса бўлмагандек, яшашда давом этиш мумкин эмас. Сиёсатда узоқ тажрибам йўқ, бироқ мамлакатимиз фуқаролари сиёсий тизимга ишонишларини демократиямизнинг муҳим қисми деб ҳисоблайман. Бу сиёсий масъулият», — Караманлис ўз истеъфосини шундай изоҳлади.

Грецияда юк ва йўловчи поездларининг тўқнашуви оқибатида 26 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик. Ҳодиса оқибатида 100 га яқин инсон жароҳатланган.

Хабарларга кўра, темир йўл станцияси бошлиғи ҳибсга олинган, бир умрга қамалиши ҳам мумкин. Поездлар тўқнашувга қадар бир-бири томон бир соатга яқин ҳаракатланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг