Ҳавайи жаҳаннамга айланиш арафасида(ми)?
АҚШнинг Ҳавайи оролида ҳаракатга келган вулқон уйларни харобага айлантирди, минглаб инсонлар бошпана қидириб юрибди. Ҳавайининг энг улкан оролида портлаган «Килауэа» вулқони аҳолини саросимага солмоқда. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
Зилзила туфайли ҳаракатга келган вулқон лавалари ўрмоннинг ўртасидан оқиб ўтувчи дарёни кесиб ўтиб, йўлларни эритиб юбораяпти.
«Associated Press» агентлиги вулқон туфайли 26 та уй талафот кўргани ҳақида хабар берди.
Шу пайтгача 1700 нафардан зиёд аҳоли хавфсиз жойларга кўчирилди. Уларнинг аксарияти спорт залларига жойлаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter