Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳамас «янги шартлар» туфайли Исроил билан келишувни рад этди

Ҳамас «янги шартлар» туфайли Исроил билан келишувни рад этди

Ҳамас Исроил билан ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилишни рад этиб, буни янги шартлар қўйилгани билан изоҳлади. Нетаняху Ғазо секторининг Миср билан чегарасини назорат қилишни талаб қилмоқда

Ҳамас ҳаракати Қатар пойтахти Доҳада ўтган муҳокамаларда Исроилнинг сўнгги таклифини рад этди. Ҳаракат баёнотида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу музокараларни издан чиқариш ва Ғазодаги урушни узайтириш учун «янги шартлар ва талабларни илгари сурмоқда», дея қайд этилган.

Исроилнинг Кан телеканалига кўра, Нетаняҳу вазирларга Ҳамас билан келишувга эришиш имкониятлари «майда» эканини айтган. Исроил Бош вазири девонининг маслаҳатчиси Дмитрий Генделман Нетаняҳунинг ўз телеграм-каналидаги баёнотидан иқтибос келтирди: «Таъкидламоқчиманки, биз музокаралар олиб бормоқдамиз, лекин ён бермаяпмиз. <...> Шу сабабли, биз гаровга олинганларни қайтариш бўйича улкан саъй-ҳаракатлар билан бир қаторда, биз ўрнатган ва Исроил хавфсизлиги учун муҳим бўлган тамойилларга қатъий амал қиламиз».

Исроил бош вазири идораси аниқлик киритишича, Нетаняҳу Ғазо секторининг Миср билан чегарасидаги коридори назорати Исроилда қолиши ҳақида янги шарт қўйган.

Томонлар ўзаро музокараларни бузганликда айблашлари фонида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Тел-Авивга борди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг