Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ҲАМАС Москвада: Россия гуруҳга сўров билан чиқди

ҲАМАС Москвада: Россия гуруҳга сўров билан чиқди

Москвада ҲАМАС ҳаракати вакилларининг Россия Ташқи ишлар вазирининг Яқин Шарқ бўйича ўринбосари Михаил Богданов билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.

Фаластин делегациясига ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Бассем Наим ва халқаро алоқалар бўйича вакил Абу Мусо Марзуклар етакчилик қилган. 

Томонлар Ғазо секторидаги гуманитар инқирозни муҳокама қилдилар, дейилади ОАВ хабарида.

Россия томони, шунингдек, 2023 йил 7 октябрдан бери ҲАМАС томонидан гаровга олинган россияликларни озод қилишни сўради.

Маълумотларга кўра, ҳозирда уч нафар россиялик гаровда ушлаб турилибди. 

Учрашувнинг бошқа тафсилотлари ошкор қилинмаган. Ўт очишни тўхтатиш, Исроил билан музокалар, можарода Россиянинг ўрни хусусида маълумотлар йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам ҲАМАС вакиллари Москвага борган эдилар. Исроил эса кейинчалик Россияга норозилик билдирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг